Qashqadaryo
“Ёшлик – бебошлик”, дейдилар. Шунинг учун катталар ёшларга турли вазиятларда ўзини қўлга ола билиш, оғир-босиқ бўлишни уқтириб, тушунтириб боришлари керак. Акс ҳолда арзимаган нарса кўнгилсиз оқибатларга сабаб бўлиши мумкин.
Маълум бўлишича, вайроналар остидан олиб чиқилган икки нафар фуқаронинг бири хонадон эгасининг ўғли (2005 йилда туғилган), иккинчиси жияни (2007 йилда туғилган) бўлган.
Бугун соат 08:10 ларда Қарши шаҳридаги Отчопар маҳалласида жойлашган уйларнинг бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши юзага келган. Оқибатда бинонинг деворлари қулаган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бирламчи маълумотни эълон қилди.
Қарши давлат университетининг 2019 йил 11 декабрдаги буйруғи билан талабалар сафидан четлаштирилган Ғ.М. айрим ижтимоий тармоқларда, хусусан, teleradio.uz сайтида университет профессор-ўқитувчилари амалиёт ва давлат имтиҳонлари учун пул олгани тўғрисида мурожаат йўллаган.
2020 йилнинг 25 декабрь куни тахминан соат 00:30 да Китоб тумани Зилолбулоқ кўчасида яшовчи О.Х. ички ишлар идорасига ариза билан мурожаат қилган. Унда ёзилишича, “Шаҳрисабзфарм” МЧЖга қарашли “Дамас” русумли автомашинани Бойсун тумани Мунчоқ маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “М-39” йўлининг 1360-километри
Қинғир ишга қўл уриб, узоқроқ жойга қочиб кетсам, жазодан қутулиб қоламан, деган ўйдаги кимсалар ҳам кам эмас, афсуски. Эҳтимол маълум муддат улар ўйлаганидек бўлар, аммо жавобгарликдан мутлақ қутулиб қоламан, дейдиган киши адашади. Ҳар ҳолда “Бузоқнинг югургани сомонхонагача” деган нақлнинг ис
Такси ҳайдовчиларига ҳам осонмас. Ахир машинага чиққан йўловчи ким, яхшими-ёмонми, нияти тўғрими-нотўғри, билиб бўлмайди. Демакки, шунга яраша эҳтиётни кўриб юрган маъқул – бу турли кўнгилсизликлар, дилхираликлардан муҳофаза этади.
Бузиш осон, қуриш қийин, дейдилар. Ҳокимликлар учун эса бузиш писта чақишдай осону, пулини тўлашга келганда пайсалга солиш, овораю сарсон этиш жуда кучли. Яккабоғда содир бўлган, ўзига тегишли нотурар жой биноси бузиб ташлангани учун ҳокимият амалдорига ўт қўйган тадбиркор воқеаси ҳали кўпчилик
Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йилга “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”, деб ном беришни таклиф этди.
Шу йилнинг 22 ноябрь куни соат 16:00 да Ҳ.Р. Косон тумани Пахтазор маҳалласида жойлашган озиқ-овқат маҳсулотлари бозорчаси ёнида 24 ёшли М.Б.ни кўриб қолиб, ўрталаридаги эски адоват ёдига тушади. Кейин акалари – Р.Р., О.Р. ва бошқаларни бўлажак жанжалга чақиради.
Тасаввур қилинг, бирор маҳаллада раис ёки котиб сифатида ишлайсиз. Ҳузурингизга ёрдам сўраб биров келди. Дейлик, нафақа пули сўраб.
Муборак туманидаги "МҚТМ" МЧЖ раҳбари М.С. ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга мурожаат қилган. Унда айтилишича, тадбиркор 2018 йил январь ойида фуқаро А.Т. билан танишиб қолади.
Нега кўпчилик ишга киришда таниш-билиш қидириш пайига тушади? Чунки пулини олиб, ишга жойлаштириб қўйган "валломат"лар ҳақидаги гаплар ҳеч кимга сир эмас. Қолаверса, айримлар агар ўзи тўғридан-тўғри мурожаат қиладиган бўлса, тайинли ишга раво кўрмасликларини билади ва ожизлигини нуфузлироқ шахс
Тарғибот-ташвиқот ишлари самарасими, ё одамларда қоғоз-қаламни бадастир қилиб қўйишга рағбат кучайдими, кейинги вақтларда ўзи яшаб турган хонадоннинг кадастр ҳужжатларини тайёрлаб, кўнгли хотиржам тортаётган кишилар кўп учрамоқда.
Қонун-қоида уни четлаб ўтиш эмас, риоя қилиш учун ишлаб чиқилади. Айримлар қонунни бузади-да, қилмишига яраша жазога кўниш ўрнига, ундан қутулиш йўлларини излайди. Шу кўйда кимларгадир бир-икки сўм тиқиштиради, "мушкул"ини осон қилиб беришни сўрайди. Қарабсизки, бир қонунбузарлик изидан иккинчисин
Ҳамманинг ҳам яхши маош тўланадиган жойда ишлагиси келади. Мўмай ҳақ тўлайдиган ташкилотнинг эса кадрларга бўлган ўз талаблари бўлади. Айрим кишилар ўша талабларга жавоб бера олмаслигини билиб, орага таниш-билиш, пул тиқиштирса, яна кимлардир иш ўрнига талаб юқорилигидан ўз манфаати йўлида фойд
Ҳаётда кутилмаган ҳодисалар кўп бўлади. Чироқчилик А.Х. турмуш ўртоғи билан Қарши шаҳрига иш юзасидан келаркан, қоидабузарлик содир этгани сабабли унга тегишли автомашина жарима майдонига жойлаштирилади.
Янги йил байрами яқинлашгани сари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан пиротехника воситалари ноқонуний савдоси билан боғлиқ ҳолатлар кўплаб аниқланмоқда. Бир неча кун илгари Шаҳрисабзда 210 миллион сўмлик пақилдоқлар сотилишининг олди олинган бўлса, худди шу куни Қарши шаҳрид
Кейинги вақтларда юртимизда ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган эътибор натижасида қаддини тутиб олган тадбиркорлар сони анчагина кўпайди. Муҳташам бинолар қуриб, ҳудудлар ободлигига ҳисса қўшаётган, ўнлаб, юзлаб кишиларни ишли этаётган, ўзию ўзгалар фаровонлигини таъминлаётган ҳам ш
Кейинги вақтларда муомалада “криптовалюта”, “биткоин” каби атамалар қўллана бошлади. Интернет ривожлангани сайин узоқдан туриб пул тўлашга тўғри келаётгани, бундай вазиятда пулни қўлдан қўлга беришнинг имкони йўқлиги ва электрон тўлов тизимлари, банк ёки курьер ўз ҳақини олиши натижасида ул