16.11.2026
Qarshi shahri Mustaqillik shohko‘chasi 22-uy
Долзарб

FAW TIGER VH: ЙИРИК ЮК ТАШИШ УЧУН КУЧЛИ ЕЧИМ

FAW брендининг Андижон шаҳрида ишлаб чиқариладиган юк автомобиллари қаторига Tiger VH модели ҳам киради. Tiger VRдан фарқли ўлароқ, бу модель каттароқ юк ҳажмини ташиш эҳтиёжи бўлган тадбиркорлар ва корхоналар учун мўлжалланган. Автомобилнинг кенгайтирилган ўлчамлари ва юқори юк кўтариш қобилияти уни қурилиш, савдо ва йирик етказиб бериш соҳаларида талаб қилинадиган техника қаторига қўшади.

Tiger VH қуввати 130 от кучига тенг, Евро-5 экологик стандартига жавоб берувчи Yunnei двигатели билан жиҳозланган. Автомобилнинг юк кўтариш қобилияти 5100 килограммни ташкил этади, бу эса Tiger VRга нисбатан деярли икки баробар юқори кўрсаткич ҳисобланади. Ёқилғи тизими икки хил вариантда – бензин ва метан – ишлашга мослаштирилган бўлиб, бу эксплуатация харажатларини сезиларли даражада камайтириш имконини беради. Тормоз тизими барабанли ва пневматик бўлиб, ABS билан жиҳозланган, бу эса юкланган ҳолатда ҳам хавфсиз ҳаракатланишни таъминлайди.

Tiger VH айниқса қурилиш материаллари ташиш, йирик ҳажмдаги савдо юкларини етказиб бериш ва минтақалараро логистика хизматларида қўлланилади.

Мамлакатимизнинг ҳар хил об-ҳаво ва йўл шароитлари техникага нисбатан юқори талаблар қўяди. Tiger VH айнан шу шароитларни ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаштирилган бўлиб, ҳарорат ўзгаришларига чидамли ва узоқ муддат давомида барқарор ишлашга қодир. Натижада автомобиль мамлакатнинг исталган минтақасида – қишлоқ хўжалигидан тортиб йирик қурилиш лойиҳаларигача – ишонч билан фойдаланиш мумкин бўлган техникага айланади.

Autovan томонидан Tiger VH моделига ҳам 3 йил ёки 100 минг километргача расмий кафолат тақдим этилади, бу эса харидорлар учун узоқ муддатли ишонч ва хотиржамлик яратади. Дилерлик тармоғи орқали оригинал эҳтиёт қисмлар таъминоти ва сервис хизматлари йўлга қўйилган. Tiger VH моделини кафолат асосида қўлга киритмоқчи бўлганлар Autovan мутахассислари билан +998 77 360-00-55, +998 55 508-60-60 рақами орқали боғланишлари мумкин. Батафсил маълумот ва техник хусусиятлар билан faw.uz веб-сайтида танишиш мумкин.

Aлоқа:
Tелефон: +998 77 078–00–55
Tелефон: +998 77 360–00–55
Tелеграм: @vumuz_bot
Mанзил: https://yandex.uz/navi/-/CTfANL1a
Сайт: https://faw.uz