Жорий йил 1 октябрь ҳолатида, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий туман (шаҳар) бўлимлари ҳисобида туриб, пенсия ва нафақа олаётган 100 ёшга тўлган ва 100 ёшдан ошганлар сони 794 нафарни ташкил қилади. Шундан 131 нафари (16,5 фоиз) эркак ва 663 нафари (83,5 фоиз) аёллардир.
ЎзАнинг ёзишича, 100 ёшга тўлган ва 100 ёшдан катта ёшдагилар сони энг кўп Қашқадарёда қайд этилган – 143 нафар. Сурхондарёда 120, Самарқандда 78, Фарғонада 76 ва Тошкент вилоятида 64 нафар нуронийнинг ёши бир асрдан ошган. Ушбу рақамлар Наманган вилоятида 59, Андижонда 56, Бухорода 37, Хоразмда 36, Жиззахда 31, Навоийда 27, Тошкент шаҳрида 25, Қорақалпоғистон Республикасида 23 ва Сирдарё вилоятида 19 нафарни ташкил қилади.
Қайд этилишича, 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида 383 нафар пенсия ва нафақа олувчи 100 ёшга тўлди. Уларнинг 70 нафари эркак ва 313 нафари аёллардир.