Кеча Қашқадарёда 33 кишида коронавирус аниқланди, 27 киши касалликдан тузалди. Афсуски, коронавирусга чалинган, Қарши шаҳрида яшаган 37 ёшли Н.О. (аёл) вафот этди.
6 август соат 23:30 ҳолатида Қашқадарёда вирус юқтирганлар сони 818 нафарни ташкил этмоқда. 687 киши соғайиб чиқди, вафот этганлар эса 7 нафарга етди.
Айни пайтда 124 беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Республика бўйича эса кеча 742 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлса, 804 бемор соғайгани қайд этилди.