Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
24 ноябрь, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

28.08.2020


7 ойда 2 миллиард сўмлик табиий газ талон-торож қилинган

Бу ҳақда “Ҳудудгаз Қашқадарё” газ таъминоти филиали хабар бермоқда.

Қайд этилишича, “Ўзнефтгазинспекция” Қашқадарё ҳудудий бўлими ҳамда “Ҳудудгаз Қашқадарё” газ таъминоти филиали ходимлари томонидан табиий газдан ноқонуний фойдаланаётган истеъмолчиларни аниқлаш бўйича тезкор тадбирлар ўтказилган. Натижада 113 та ҳолатда 2 миллион 554 минг 200 метр куб табиий газ маҳсулоти талон-торож қилингани ва давлат бюджетига 2 миллиард 366 минг сўм зарар етказилгани маълум бўлган.

Ҳолатлар таҳлил қилинганда, тармоққа ноқонуний уланишларнинг 66 таси Қарши шаҳри, 19 таси Шаҳрисабз шаҳри, 7 таси Қарши тумани, 5 таси Ғузор, яна шунчаси Муборак, 4 таси Чироқчи ва 2 таси Яккабоғ туманлари ҳиссасига тўғри келган.

Шунга кўра, улгуржи истеъмолчиларга нисбатан тегишли чоралар кўрилиб, келтирилган зарарни ундириш юзасидан иш ҳужжатлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилган.

Report typo