Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 ноябрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

24.07.2020


8 КИШИ ТУЗАЛИБ, БИР БЕМОР ВАФОТ ЭТДИ

Шу йилнинг 23 июль куни мамлакатимизда 489 киши коронавирус инфекцияси юқтиргани тасдиқланиб, жами касалланганлар сони 18 минг 868 нафарга етди.

Кеча Қашқадарёда 34 кишида коронавирус аниқланди, 8 киши тузалди ва 1 киши вафот этди.

Қарши шаҳрида яшаган 64 ёшли А.А. (эркак)да “COVID-19” тасдиқлангач, у вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, сепсис, полиорган етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, гипертония каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Беморга мутахассислар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар ўтказилган, даволаш жараёни белгиланган стандартлар асосида олиб борилган.

Бироқ реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, шу кунгача Қашқадарё вилоятида 496 киши вирус юқтириб олган бўлса, уларнинг 371 нафари соғайиб чиқди, 3 киши вафот этди.

Ҳозирда 122 беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Report typo