Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 ноябрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • 8 ТА МАҲАЛЛАДА СУВ "ЎЧДИ", БОШҚА ЖОЙДА ЭСА ИЧИМЛИК СУВИДАН "КЎЛ" ПАЙДО БЎЛДИ

11.12.2020


8 ТА МАҲАЛЛАДА СУВ "ЎЧДИ", БОШҚА ЖОЙДА ЭСА ИЧИМЛИК СУВИДАН "КЎЛ" ПАЙДО БЎЛДИ

Қарши шаҳри Мустақиллик кўчаси (курант ёни) бўйлаб ўтган диаметри 1020 миллиметрли ичимлик суви қувурини таъмирлаш ишлари олиб борилаётган экан. Шунинг учун, шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг эълон қилишича, 9 декабрдан 15 декабргача Хонтепа, Мағзон, Харамжўй, Бўстон, Қиличбек қўрғонча, Геолог, Хўжахиёл, Қарлуқбоғот маҳаллаларига тизимлашган ичимлик суви етиб бориши тўхтатилибди.

Албатта, бир ҳафта сувсиз яшашнинг ўзи бўлмайди, қувур таъмирлангунга қадар одамлар сув муаммосини мустақил ҳал этиб туришига тўғри келади. Ҳокимликнинг ноқулайлик учун сўраган узри ҳам шунинг боисидан.

Энг қизиғи, худди шу кунлари "Ҳудудгаз Қашқадарё" газ таъминоти филиали ёнидан сув сизиб чиқиб, ўзига хос "кўл" пайдо бўлганига нима дейсиз.  Шаҳарнинг бир четида одамлар сувга зор бўлиб турсаю, бошқа чеккада ичимлик суви кўллаб ётса?

Биласиз, Ислом Каримов ва Насаф кўчалари кесишмасида, "Умида" чойхонаси ёнидаги чорраҳадан сув сизиб чиқиши одамларниям, сувсоз масъулларниям кўп ташвишга қўйганди. Узоқ давом этган таъмирдан кейин ниҳоят бу жой тартибга кирди. Хўш, энди сув сизиб чиқиши      "облгаз" тарафда бошландими?

- Қурувчи тендерда қатнашиб ғолиб бўлгач, ичимлик суви қувурини ётқизган эди, - дейди Қарши шаҳар сув таъминоти бўлими бошлиғи Валишер Ҳайдаров ҳали "янги"лиги учун қурувчи ташкилот номини билмаслигини таъкидларкан. - Ўша қувурлар ёрилиб, сув сизиб чиққан. Шу ҳафта охиригача бу қувурлар янги сига алмаштирилади.

Одатда эски қувурдан сув сизиб чиқа(р)ди. Мутасаддининг сўзларидан англашилаяптики, биз айтган манзилдаги қувурлар ётқизилганига унча кўп бўлмаган. Натижани эса кўриб турибсиз. Сув эса исроф бўлмоқда...

 

Report typo