Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
20 июнь, якшанба. 2021 йил                         Махсус версия RU

25.05.2021


83 фоиз японлар Токиода Олимпия ўйинлари ўтказилишига қарши

Сўнгги ҳафтада Японияда ёйилган коронавирус пандемиясининг тўртинчи тўлқини мамлакат аҳолиси қарашларини кескин ўзгартирган кўринади. Уларнинг бешдан тўрт қисмидан ортиғи Токио-2020 мусобақаларини бекор қилиш ёки бошқа муддатга кўчириш тарафдори бўлиб чиқаяпти.

 "Асаха" газетаси хабарига кўра, охирги ўтказилган ижтимоий сўров атиги 14 фоиз японлар жорий ёзги Олимпиада ўтказилишини ёқлашини кўрсатди. Токио-2020 ни тўлиқ бекор қилиш тарафдорлари 43 фоизни, уни яна камида бир йилга кўчириш истагини билдирганлар эса 40 фоизни ташкил этган.    

 Буни аввал ўтказилган сўров натижалари билан таққосласак, ўшанда Олимпиада ўтказилиши тарафдорлари 28 фоиздан 34 фоизгача аҳолини ўз ичига қамраганди. Кўриниб турибдики, улар сафидаги қисқариш жуда сезиларли.  Ана шу фонда мамлакат ҳукуматининг машҳурлик индекси ҳам қулаган: ўтган йил охиридаги 42-45 фоиздан жорий баҳорда 33 фоизга тушиб кетган.

 Маълумот учун, Токио-2020 Олимпия ўйинлари 2020 йилнинг 24 июлидан 9 августига қадар, Паралимпия ўйинлари эса 25 августидан 6 сентябрига қадар ўтказилиши режалаштирилган эди. Аммо бутун дунёни шошириб қўйган Covid-19 сабаб тўрт йилликнинг энг йирик мусобақаси бир йил  кейинга қолдирилди. Ўшанда расмийлар 2021 йилнинг ёз фасли Токио Олимпиадаси учун охирги сана бўлиб қолишини ҳам таъкидлашган.

 

Report typo