Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 ноябрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

30.11.2020


Қабристонга ўт қўйганлар ким?

Чироқчи тумани Ҳумо маҳалласида яшовчи 3 нафар вояга етмаган ўсмирнинг эҳтиётсизлиги оқибатида қишлоқ қабристонига ўт кетди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, ёнғин 2020 йил 7 ноябрь куни туманнинг Навоий маҳалласидаги “Паҳлавон ота” қабристонида содир бўлган. Натижада қабристоннинг маълум қисми аланга ичида қолган.

Туман ободонлаштириш бошқармаси ходими Зокир Соатовнинг айтишича, ёнғин 7 ноябрь куни соат тахминан 16:00 атрофида содир бўлган. Ходим қабристон аланга ичида қолганини кўриб, фавқулодда вазиятлар туман бўлимига қўнғироқ қилган. Шундан сўнг оловни ўчиришга муваффақ бўлишган.

Айтилишича, олов қабристонга жиддий зарар етказмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарлар Б.Д., Р.Қ. ва Т.А.га нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Уларнинг ҳали вояга етмаганлиги ҳисобга олиниб, фарзандларини қаровсиз ва назоратсиз қолдирганлиги учун уларнинг ота-онасига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-моддаси билан жавобгарлик белгиланди.

Report typo