Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
16 апрел, сешанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

30.04.2021


Афғонистонда HIMARS ракета тизими жойлаштирилади

АҚШ қуролли кучлари Қувайтдан Афғонистонга HIMARS ракета тизимини олиб ўтади. Америкалик ҳарбийларнинг тушунтиришича, бу қурол мамлакатдан қўшинларни олиб чиқишда уларни ҳимоя қилади.

Бу ҳақда Америка марказий қўмондонлиги ўзининг Twitter микроблогида ёзган.

Эслатиб ўтиш ўринли, аввалроқ АҚШ томони ва "Толибон" ҳаракати вакиллари 1 майга қадар Афғонистондан денгиз орти мамлакати ҳарбийларини олиб чиқиб кетиш шарти билан тинчлик келишувига эришганди. Энди муддат ортга сурилмоқда. Ўз ўрнида, толиблар келишув шартларини қарама-қарши тараф бузишига ишонмоқда. Бинобарин, Америка президенти Жо Байден эълон қилганидек, америкалик ҳарбийлар Афғонистонни 11 сентябрга қадар тарк этишни режалаштираяпти.

HIMARS - Lockheed Martin компанияси ишлаб чиқарган универсал ҳаракатга келтириш қурилмаси. Асосан унда  бошқарилувчи GMLRS ва GMLRS ER ракеталари ишлатилади. Биринчисининг таъсир радиуси 70 километрни, иккинчисиники 150 километрни ташкил қилади. Бироқ, HIMARS бошқа ўқ-дориларни ҳам ҳаракатга келтиришга қодир - бошқарилмайдиган реактив снарядлар ва оператив-тактик ракеталар шулар жумласига киради.

 

Report typo