Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 ноябрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Шаҳноза ЖЎРАЕВ

05.10.2017


ҲАЁТ ЙЎЛЛАРИМДА УСТОЗ – МУАЛЛИМ

Унда академик лицей ўқитувчи ва ўқувчилари, аввал шу масканда фаолият юритган, бугунги кунда кексалик гаштини сураётган таълим фахрийлари иштирок этдилар. Тадбирда сўз олганлар устоз-мураббийлик энг улуғ касблардан экани, бу шарафли вазифа эгаларининг елкасидаги масъулият ҳақида сўз юритишди.

Ўқувчилар томонидан тайёрланган байрам дастури барчага завқ улашди. Турли тилларда устоз-мураббий ҳақида шеърлар ўқилди, улуғ мутафаккирлар ҳикматлари асосида саҳна кўринишлари намойиш қилинди. Шу билан бирга, ўқувчилар таълим фидойиларининг ўгит-пандларини тингладилар.

- Келажакда ўқитувчи бўлишни ният қилганман, - дейди лицей ўқувчиси Азиза Тоҳирова. – Ушбу тадбирда фахрий ўқитувчиларнинг ҳаёт тажрибаси билан танишиб, бу касбнинг энг эзгу касблардан бири эканига яна бир бор амин бўлдим.

Тадбирда бугунги кунда мазкур таълим масканида фаолият кўрсатиб келаётган энг фаол ўқитувчилар ҳамда таълим фахрийлари лицей маъмуриятининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шаҳноза ЖЎРАЕВА,

лицей ўқувчиси

Report typo