Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 ноябрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Абдишукур ОМОНОВ

03.10.2017


ҲАЁТ КУЗАТУВЛАРИДАН ҚАЙДЛАР

* * *

Мансабдору мулкдорлар ҳаммадан кейин масту маҳмадона бўладилар.

* * *

Ёши улуғ инсонларнинг навқиронлар даврасида бардам юриши катта бахт ва саодатдир.

* * *

Донишлар фикрининг мағзини яхши билмасдан, фақат такрорлаш билан одам ақлли бўлиб қолмайди.

* * *

Бобом деди: - Имконинг бўлса барча билан дўст тутин, майли, улфатчилик қил, аммо ҳар қандай масала ечимида адолат тарафида тур.

* * *

Муҳокама қилинаётган масала юзасидан аниқ  таклифи бўлмаган киши узоқ ва тушунарсиз гапиради.

* * *

Мустақил фикри ва ўз сўзи бўлмаган ходим ҳеч қачон раҳбар бўлолмайди.

* * *

Бировдан хато-гуноҳ изламасдан, ўзингизнинг қилмишларингизни эсланг, хулоса қилинг.

* * *

Бошқарилувчидан фикр ва таклиф сўраш, унинг танқидига эътиборли бўлиш ҳамма бошқарувчига хос хусусият эмас.

* * *

Мажлисда гулдурос ва узлуксиз қарсакларнинг чалингани тўғри ва адолатли сўз айтилганидан далолат беради.

* * *

Ҳаётнинг ташвиш ва изтироблари устимиздан кулмаслиги учун ҳам сабру қаноатли бўлмоғимиз шартдир.

* * *

Мансабу лавозимдан кетиб қолишдан қўрқиб ишлаётган, яшаётган раҳбарлар халқ ва давлат манфаати учун фойдали иш қилиши қийин.

* * *

Янги гаплар, янгича қарашлар, фикру мулоҳазалар тўқнашуви асосли танқидлар ва баҳсу мунозаралар замиридагина пайдо бўлади.

Абдишукур ОМОНОВ

 

Report typo