Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 ноябрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Ғалабасига ишонган номзод, янги миллий ҳарбий самолёт ва биринчи танк

04.05.2023


Ғалабасига ишонган номзод, янги миллий ҳарбий самолёт ва биринчи танк

Туркиянинг амалдаги давлат раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўған мамлакатда жорий йил 14 май куни бўлиб ўтиши белгиланган навбатдаги президент сайловида ғалаба қозонишига аминлигини билдирди. Бу ҳақда у TRT Turk телеканалининг тўғридан-тўғри эфири вақтида айтган.

"Биз 14 май ғалабаси сари бораяпмиз, бу ҳақда бизга майдонлардан олинган маълумотлар гапираяпти. Биз, шунингдек, социологик сўровлар бўйича ҳам етакчимиз", деган у ўзи бошчилигидаги Адолат ва тараққиёт партиясини назарда тутиб.

Ушбу сиёсий тадбирда Ражаб Тоййиб Эрдўғанга мухолифат етакчиси Камол Қиличдорўғли асосий рақиб бўлиши кутилмоқда.

Амалдаги президентнинг сайловолди ташвиқот тадбирларида мамлакат ҳарбий қудратини ошириш бўйича эришилаётган янги натижаларни эълон қилишга урғу бериши замирида ҳам ўз тарафдорларини кўпайтириш муддаоси бўлиши шубҳасиз. Инчунин, Ражаб Тоййиб Эрдўған Анқарадаги чиқиши чоғида бешинчи авлодга мансуб янги миллий ҳарбий самолётни таърифлаб, унга KAAN дея ном берилганини айтган. Аввалроқ эса у Altay биринчи миллий танки синов учун республика қуролли кучларига топширилганини эълон қилганди.

Report typo