Англиялик врач-диетолог Федерика Амати амал қилиш умр давомийлигини ўн йилга узайтириш имконини берадиган беш тавсиясини айтди.
Бу ҳақда Express нашри ёзмоқда.
Амати ер юзидаги ўртача ҳаёт давомийлиги энг юқори бўлган бешта "яшил ҳудуд"ни ажратиб олди - Япониядаги Окинава, Италиядаги Сардиния, Грециядаги Икария ороллари, Коста-Риканинг Никоя ярим ороли ва Калифорния (АҚШ)даги Лома-Линда шаҳри.
Мутахассис сўзларига кўра, бу ерларда узоқ яшовчилар сони фавқулодда кўплиги улар аҳолисининг овқатланиш маданияти билан изоҳланади - ўсимликлар билан парҳез тутади, мевалар, сабзавотлар, ёрма ва дуккакли экинлар донини кўп истеъмол қилади.
"Ҳар куни ана шу маҳсулотлар комбинацияси асосида таомланиш организмнинг иммунитет тизими ва яллиғланишга қарши курашиш функциясини кучайтириши асносида узоқ ва соғлом ҳаёт кечириш учун ёрдам беради", дея тушунтиради врач.
Иккинчи тавсия - кўп ҳаракат. Амати ҳар куни узоқ масофага пиёда юриш кераклигини уқтиради: сайр, дўкон айланиш ёки жисмоний машқлар кўринишида ҳам бўлиши мумкин.
Яна бир маслаҳат - ўртача таомланишга одатланиш. Ҳа, шундай, врач сўзларига кўра, Окинава оролида яшовчи аҳоли қоринни кўпи билан 80 фоизгача тўйдиришни афзал билади.
"Яшил ҳудуд"ларда яшовчи одамлар кун охирида жуда кеч бўлмасдан кам миқдорда овқат қабул қилади ва ундан кейин бошқа ҳеч нарса емайди", дея қўшимча қилади мутахассис.
Шунингдек, у алкоголь маҳсулотларини кам истеъмол қилиш ва руҳий тушкунликдан қочишга чақиради.