Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
24 ноябрь, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

18.08.2020


Анор дарахтлари орасига нима экилган эди?

Халқимизда қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилда ҳам чиқади, деган гап бор. Гиёҳвандлик ўсимликларини яширинча экиб-парваришлаш ҳам ана шундай қинғир ишлар сирасига киради. Чунки бу балойи азимни деб не-не инсонлар бевақт қаро ер бағрига кирмади, қанчадан-қанча оилалар пароканда бўлмади дейсиз...

 

 

Шу боис гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ қонунбузилиш ҳолатларини аниқлаш бўйича тегишли идоралар томонидан мунтазам равишда назорат тадбирлари ўтказиб борилади.

Хусусан, вилоят божхона бошқармаси контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Китоб туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида гиёҳвандлик ўсимлиги хуфёна тарзда етиштирилаётган хонадон фош этилди. Фуқаро Ш.Н.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ҳовлининг томорқа ер майдонида анорлар орасида 16 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимлиги яширин тарзда парваришлаб келинаётгани фош этилди.

 Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Н.ХЎЖАЕВ

Report typo