Бангладешлик аёл таомланиш таёқчалари билан бир дақиқада 37 та гуручни еб, Гиннесс рекордини ўрнатди, деб ёзади UPI манбаси.
Рекордчининг исми Сумайя Хан, у 24 ёшда. Аёл таёқчалар ёрдамида бир дақиқада 37 та гуручни алоҳида-алоҳида оғзига солиб, истеъмол қилган ва бу борада янги рекорд ўрнатган. Унинг айтишича, бир неча йиллардан буён фақат шу ошхона анжоми билан овқатланади.
"Мен шундай натижага эришганимдан ва нимадир муҳим ишнинг бир бўлаги бўлганимдан фахрланаман", деган Сумайя Хан ўзига хос муваффақиятидан сўнг.
Кўринишидан, лапша ва корейс маданиятига бўлган муҳаббати уни таомланиш таёқчаларидан фойдаланишга ундаган. Аввалги рекорд бир дақиқада 27 та гуручни ташкил қилган ва Сумайя Хан бу натижани яхшилаш мумкинлигига ишонган.
"Бу ҳақиқатдан ҳам ҳайратланарли ва энди менинг исмим тилларга тушганидан бахтлиман", деган у.