Жиноятга жазо муқаррар
Яккабоғ туманидаги Оқтош маҳалласида яшовчи С.Қ. шу йил 30 июндан 1 июлга ўтар кечаси уйга маст ҳолда келиб, отаси ва бувисини пичоқлади. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.
Маълум бўлишича, ота маст ҳолда уйга қатган фарзандини тартибга чақириши ўзаро жанжалга айланади. Уларникига меҳмон бўлиб келган бувиси, яъни отасининг онаси орага тушиб, маст неварани муросага келтирмоқчи бўлади. Ношуд невара эса баттар жазавага тушиб, ёрдамчи хўжалик хонасидан пичоқ кўтариб чиқиб, йўлакда турган бувисига, кейин отасига пичоқ уради.
Натижасида буви кўп қон йўқотиши натижасида воқеа жойида вафот этади. Отасининг ҳаёти шифокорлар томонидан сақлаб қолинди.
С.Қ. шу қадар кўп спиртли ичимлик истеъмол қилганки, панжара ортида ҳушига келгач, юз берган ҳодисани эшитиб донг қотади. Эндиги пушаймондан эса фойда йўқ...