Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 ноябрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

14.07.2020


ҚАРШИ ТУМАНИЛИК 56 ЁШЛИ ЭРКАК КОРОНАВИРУСДАН ВАФОТ ЭТДИ

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

 Маълум бўлишича, 56 ёшли Б.В. жорий йил 5 июль кунидан 10 июлгача тана ҳарорати кўтарилиб, ҳолсизлик кузатилган.

 11 июль куни эса тана ҳарорати тушмай, ҳолсизлик ва йўтал кучайганлиги ҳамда нафас етишмовчилиги белгилари пайдо бўлганлиги сабабли “COVID-19” инфекциясига намуна топширган ва касаллик тасдиқланган.

 Бемор оғир аҳволда вилоят фтизиатрия ва пульмонология маркази реанимация бўлимига ётқизилган. Унга “COVID-19” инфекцияси ўта оғир кечиши ташхиси қўйилган. Касаллик икки томонлама пневмония оғир кечиши, нафас етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

 Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

           Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб,  юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

           2020 йил 14 июль соат 10:00 ҳолатида Қашқадарёда яна 21 кишида касаллик тасдиқланди. Улар коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар орасида аниқланган.

        Айни пайтда вилоятда касаллик қайд этилганлар 397 нафарни ташкил этмоқда. 173 бемор соғайди. Вафот этганлар сони эса 2 нафарга етди.

Report typo