Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 ноябрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

13.11.2020


Бировга тегишли ерни 15 миллион сўмга сотиб юборди

“Эр йигит ер сотмайди, ер сотган эр бўлмайди” нақлини эшитгансиз. Албатта, бунда эртани унутмаган ҳолда иш тутиш зарурлиги, етти ўйлаб бир кесишга ундов бор. Бундан умуман ер сотмаслик керак, деган маъно келиб чиқмайди. Кишининг яшашга жойи ва ортиқча ери бўлса, шароитдан келиб ер сотишга ҳеч ким тўсқинлик қилмайди, албатта.

Одатда каттароқ қийматдаги буюм, мол, автомашина, ер савдоси нотариал идоралардан тасдиқланган ҳужжатлар асосида амалга оширилади. Аммо баъзи фуқаролар олаётган нарсасининг нархи арзонлигига учиб, қонуний талабларни унутиши ҳам бор гап.

Косонлик И.Ф. шу йилнинг январь ойи ўрталарида Қарши шаҳрида яшовчи Х.Н.га якка тартибда уй-жой қуриш учун шаҳарнинг Арабхона маҳалласидан ажратилган ер майдонини шу маҳаллада яшовчи К.С.га “Ернинг ҳужжатларини тез кунда тайёрлаб бераман”, деб 15 миллион сўм пулини олади.

Арзоннинг шўрваси татимас, деб шуни айтадилар. Ер бировга тегишли эканини билган К.С. ички ишлар органига ариза билан мурожаат қилади. 

Ички ишлар вазирлигининг “Постда” нашри ёзишича, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Report typo