Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
24 ноябрь, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • Бош ҳисобчи ишга жойлаштириб қўйишга ваъда бериб, минг доллар сўради

15.09.2020


Бош ҳисобчи ишга жойлаштириб қўйишга ваъда бериб, минг доллар сўради

Кейинги вақтда ишга, ўқишга киритиб қўйишга ваъда бериб, қўлга тушган шахслар ҳақида кўп эшитаяпмиз. Барибир айтганини қилолмаса, боз устига қўлга тушиши ҳам деярли тайин бўлсаю, нега ушбу кўринишдаги жиноятлар буткул йўқолиб кетмаяпти?

Бунга дастлабки сабаб – айрим ташкилот, муассасаларда ҳали ҳам “сиздан угина, биздан бугина” қабилида ишлайдиган мансабдорлар борлиги бўлса, кейинги важ турли фирибгар, олғир кимсаларнинг нафс кўйига тушиб қолганидир.

Яқинда худди шундай ҳолат Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари томонидан аниқланди.

Бошқарма катта инспектори Тўлқин Қурбоновнинг маълум қилишича, нефть-газ қазиш билан шуғулланувчи “Е” компанияси Қарши ҳудудий бошқармаси бош ҳисобчиси вазифасида ишловчи, ўзини Суҳроб деб таништирган шахс Ғузор туманида яшовчи Б.Ж.ни ишга жойлаштириб қўйишга ваъда берган. Бунинг эвазига минг АҚШ доллари талаб қилган.

Шунга кўра, департамент вилоят бошқармаси, ИИБ ва Қарши шаҳар прокуратураси ходимлари томонидан Қарши шаҳридаги тиббиёт техникуми ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда З.С. айтилган минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борлмоқда.

Report typo