Иккинчидан, ушбу маҳсулотларни захирага ғамлаш, йил давомида асл ҳолича сақлаш юзасидан кенг миқёсдаги ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, замонавий совутиш ускуналари билан жиҳозланган омборлар сонини кўпайтиришга устувор аҳамият берилаяпти. Натижада йилнинг тўрт фаслида ҳам аҳолига сархил мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари, узум, картошка етказиб берилмоқда, бозорларимизда нарх-наво бар-қарорлиги таъминланаяпти. Қолаверса, эҳтиёждан ортган бу табиат инъомларини хорижга экспорт қилиш учун кенг имконият юзага келаяпти.
- Совутиш камераси билан жиҳозланган, сиғими 200 тонналик омборимизда ҳозиргача 70 тонна гирдоли, 60 тонна олмани маълум муддат сақлаб, бозорга ҳам чиқардик, - дейди “Ертепа серфайз воҳа” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Даврон Очилов. – Ушбу маҳсулотлар қишлоғимиздаги фермер хўжаликлари ва аҳоли томонидан етиштирилган. Энди кўпроқ сабзи ва олмани захирага ғамламоқчимиз. Маҳсулотларни қиш-баҳор мавсумида сотувга чиқарамиз. Мақсадимиз ушбу даврда ҳам бозорларни арзон ва сархил мева-сабзавот билан таъминлашдир.
М.ЖЎРАЕВ
***
Суратларда: “Қашқадарё озиқ-овқат моллари” АЖга қарашли сақлаш базасида бугун иш қизғин; “Ертепа серфайз воҳа” МЧЖга қарашли омборда мевалар сараланиб, сақлашга қўйилмоқда.
Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.