Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
24 ноябрь, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

03.11.2020


БУ САФАР ДЕҲҚОНОБОДДА БИНО ҚУЛАБ ТУШДИ

Деҳқонобод туманида тадбиркорга тегишли савдо дўконига қўшимча бино қурилишида бетон плита қулаб тушиши оқибатида 39 ёшли фуқаро вафот этди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, 2020 йил 28 октябрь куни соат 20:30 да Деҳқонобод маҳалласи Замахшарий кўчасида жойлашган хусусий фирмага тегишли бўлган савдо дўконига қўшимча бино қурилаётган пайтда қурилиш плитаси қулаб тушган. Оқибатда бу ерда ишлаётган икки нафар фуқаро - Гумбулоқ маҳалласида яшовчи мавсумий ишчи, 1981 йилда туғилган Ҳ.Ғ. ва Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида яшовчи мавсумий ишчи, 1991 йилда туғилган Б.Б. тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан Ҳ.Ғ. шифохонада вафот этган. Ҳолат юзасидан туман ИИБ тергов бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда эсга олиш даркор, жорий йилнинг 23 июнь куни кечқурун Қарши шаҳри Ислом Каримов кўчасидаги "Насаф Травел" меҳмонхонаси ёнида қурилаётган 5 қаватли қурилиши якунланмаган бинонинг том қисмидаги бетон плита қулаб тушган, бунинг натижасида қурилишда ишчи бўлиб ишлаётган, 1983 йилда Сурхондарё вилояти Бойсун туманида туғилган С.С. вафот этган эди.

 

Report typo