Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
24 ноябрь, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

13.10.2020


Бухорода жайрон овлаган миришкорлик фуқарога жазо тайинланди

Миришкор туманида яшовчи 37 ёшли фуқаро П.А. 2020 йилнинг 16 февраль куни соат 17:00 да Бухоро вилояти Олот туманидаги чўлдан икки бош жайрон овлаган. Милтиқ овозини эшитган Бухоро вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари воқеа жойига етиб борган ва икки бош жайрон нобуд бўлганига гувоҳ бўлишган.

“Қизил китоб”га киритилган жайронларни отган фуқаро ҳайвонот дунёсига 22 миллион 300 минг сўм моддий зарар етказгани бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

daryo.uz нашрининг ёзишича, фуқарога нисбатан суд ҳукми ўқилди. П.А. Жиноят кодексининг 202-моддаси 3-қисми “ж” банди (ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) билан айбли деб топилиб, унга нисбатан 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Шунингдек, ундан Бухоро вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси фойдасига 22 миллион 300 минг сўм зарар ҳам ундирилиб, ов қуроли давлат эгалигига ўтказилган.

Report typo