Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
20 июнь, якшанба. 2021 йил                         Махсус версия RU

28.05.2021


Черчиллнинг СССРга қарши махфий режаси тафсилотлари очиқланди

"The Telegraph" газетаси Буюк Британия бош вазири Уинстон Черчилль ишлаб чиққан СССРга қарши ҳарбий операция режаси ҳақидаги миллий архив ҳужжатини эълон қилди.

 Унга кўра, совет армияси Берлинни қўлга киритганидан бир неча кун ўтиб, инглизлар бош вазири режалаштириш бирлашган штабига "Ақл бовар қилмас" (Operation Unthinkable) кодли ном остида ҳарбий операция тайёрлаш топшириғини берган.

 Кўзда тутилишича, ғарблик иттифоқчилар Германия таслим бўлгандан кейин икки ой мобайнида СССР эгаллаган ҳудудларга ердан, ҳаво ва денгиздан кенг қамровли ҳужум уюштириши керак эди.

 Операциядан асосий мақсад - совет иттифоқини "АҚШ ва Британия империяси ихтиёри"га ўтказиш бўлгани қайд этилади оммавий ахборот воситаларида.

 1945 йил 1 июлда бошлаш истаги билан ҳужумни ташкил этиш бригада генерали, қироллик артиллерияси собиқ қўмондони Жеффри Томпсонга топширилади. 

 Нашр маълумотларига кўра, режада совет армиясини Одра ва Найсе дарёларидан нарига улоқтириб ташлаш учун Британия ва Америка дивизияларининг Берлин ва унинг чегараларига ёппасига ҳужуми кўзда тутилган. Шнайдемюль қишлоғи (Польша, бугунги Пила шаҳри) атрофида ҳал қилувчи тўқнашувни ўтказишга ҳозирлик кўрилган. Бу, Черчиль фикрича, Курск жангидаги каби масштабда кечувчи танклар тўқнашуви бўлиши керак эди.

 Улар "Ақл бовар қилмас" операциясида саккиз мингдан ортиқ Америка, Британия, Канада ва Польша танклари ҳаракат қилишини хоҳлашган.

 Ўз ўрнида, Томпсон совет армияси устидан ғалаба қозониш учун қўшимча кучлар талаб этилади деб ҳисоблаган. У вермахт (Германия қуролли кучлари) ва SS (Гитлер ва Миллатчилар партиясининг асосий нацистик ташкилоти) армиясини қайта қуроллантиришни таклиф этган. Шу тарзда ғарблик иттифоқчиларга яна ўнта дивизия қўшилиши керак бўлган.

 Шунингдек, генерал СССРга каучук, алюминий, мис ва портловчи моддалар экспортини чеклаш таклифини илгари сурган. Унинг ўйлашича, бу мамлакатни кучсизлантириш учун муҳим бўлган.

 Буюк Британия бош вазирининг ҳарбий маслаҳатчиси, генерал Гастингс Исмей вермахт ва SS армиясини қайта қуроллантириш таклифини эшитиб даҳшатга тушган ва бундай сиёсат демократик давлат учун мутлақо имконсизлигини айтган. У ҳукумат бир неча йиллар мобайнида Британия жамиятини советлар ўзига қандай зарба қабул қилгани ва улар қанчалик қайғу чекканига ишонтирганини эслатган.

 Томпсон фикрига кўра, урушдан сўнг СССРга қарши дарҳол ҳужум қилиш маънавий руҳият учун фожиа бўларди. Уни фельдмаршал Алан Брук қўллаб-қувватлаб, совет иттифоқига қарши режалаштирилган ҳужумда ғалаба қозониш имконияти озгина камроқ эканини таъкидлаган.

 Охир-оқибат, британиялик ҳарбий раҳбарларнинг фикри бир жойдан чиқмагани ортидан "Ақл бовар қилмас" операциясидан воз кечилган: Черчиллни эса учинчи жаҳон уруши бошланишидан ҳадиксирагани тез-тез афсуслантиради.

 У совет армияси енгилмас бўлади ва Европага исталган вақтда ҳужум бошлайди деб ҳисоблаган, дея қўшимча қилади мақола муаллифи.

 "The Telegraph" маълумотига кўра, ушбу режа ҳамон "Россия: Ғарб цивилизациясига хавф" номи остида "Мутлақо махфий" тамғаси билан кул ранг папкада турибди.

 

 

 

Report typo