Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
24 ноябрь, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • ЧИРОҚЧИЛИК ФУҚАРО АВТОМАШИНАНИНГ ПУЛИНИ ТЎЛАБ, ЎЗИНИ ОЛОЛМАЙ САРСОН БЎЛДИ

ЖАҲОНГИР

15.07.2020


ЧИРОҚЧИЛИК ФУҚАРО АВТОМАШИНАНИНГ ПУЛИНИ ТЎЛАБ, ЎЗИНИ ОЛОЛМАЙ САРСОН БЎЛДИ

Чироқчи тумани, Олмазор маҳалласида яшовчи фуқаро Отажон Қурбонов Қарши шаҳрида жойлашган “AVTO-CENTRE-QASHQADARYO”  масъулияти чекланган жамияти билан турмуш ўртоғи Шаҳноза Маҳмаюсупова номига “Дамас Лабо” автомашинаси сотиб олиш тўғрисида шартнома тузган.

Шартномага кўра автомашинанинг нархи 71 миллион сўм бўлиб, ушбу сумманинг 85 фоизи миқдорида тўлов олдиндан амалга оширилган. Бироқ “AVTO-CENTRE-QASHQADARYO”  МЧЖ томонидан шартномада белгиланган муддатда транспорт воситаси етказиб берилмаган.

Бундан норози бўлган фуқаро Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясига мурожаат қилади.

Мурожаат Федерациянинг Қарши шаҳар ижро этувчи аппарати ходимлари томонидан ўрганилганда,  МЧЖ масъуллари автомашинани муддатида етказиб бермасдан шартнома шартларини бузганлиги ҳолати аниқланди. МЧЖга бу борада тегишли маълумотлар киритилди ва Федерация ходимларининг аралашуви билан фуқаро Ш. Маҳмаюсуповага транспорт воситаси етказиб берилиши таъминланди, дея хабар бермоқда федерация ахборот хизмати.

ЖАҲОНГИР

Report typo