Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
24 ноябрь, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

14.08.2020


Чироқчилик кишини бульдозер босиб кетди

Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг “Постда” нашри ёзмоқда.

Хабарда айтилишича, Шаҳрисабз туманида яшовчи Н.С. ўз бошқарувидаги “Volvo” русумли давлат рақами бўлмаган бульдозер билан жорий йилнинг 11 август куни соат 20:40 ларда Чироқчи туманидаги Бегламиш қишлоғи дала майдонида ер қазиш ишларини бажаришга киришади. Аммо иш жараёнидаги эҳтиётсизлик туфайли ёнбошда турган, шу қишлоқда яшовчи О.О.ни босиб кетади. Натижада О.О. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилади.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш лозим, хавфсизлик техникаси қоидаларига амал қилиш ҳар бир ҳайдовчи, бошқарувдаги кишининг доимий диққат марказида бўлиши лозим. Акс ҳолда ана шундй кўнгилсиз ҳодисалар юз бериши ҳеч гап эмас.

Report typo