Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
24 ноябрь, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

22.12.2020


Дўкон деразасидан кириб, қўлига илинган нарсани ўғирлаб кетди

Асли Самарқанд вилоятининг Ургут туманида туғилган Ш.Т. бундан бир ой олдин кўп миқдордаги ўғрилик жиноятини содир этгани учун судланганди. Қарши шаҳри Отчопар маҳалласида яшаб, жазони ўташ давомида ахлоқан тузалиш ўрнига такроран ўғрилик жиноятига қўл урди. Жумладан, 2020 йил 24 ноябрдан 25 ноябрга ўтар кечаси соат 00:30 ларда Отчопар маҳалласидаги вилоят болалар шифохонаси рўпарасида жойлашган, фуқаро Ж.Н.га қарашли озиқ-овқат савдо дўкони деразаси ойнасини бузиб, турли хил озиқ-овқатлар, “Canon” русумли рангли ксерокопия аппарати, турли хил сигаретлар, яхна ичимликлар, шампунлар ва шунга ўхшаш кундалик эҳтиёж молларини,  жами 4 миллион 500 минг сўмлик маҳсулотларни талон-торож қилиб, воқеа жойидан яширинган.

Бундан ташқари, 2020 йил 3 декабрдан 4 декабрга ўтар кечаси Отчопар маҳаласида жойлашган “Марҳабо” номли чойхонага киришдаги барнинг дераза ойнасини бузиб, 30 дона 120 минг сўмлик “Орбит” сақичлари, 700 минг сўмлик сигарет ва 380 минг сўмлик ароқ, жами 1 миллион 200 минг сўмлик озиқ ва ноозиқ-овқат маҳсулотларни талон-торож қилган.

Вилоят ички ишлар бошқармасидан маълум қилишларича, Ш.Т. жами 5 миллион 700 минг сўмлик мол-мулкни яширин равишда талон-торож қилгани учун Қарши шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 3-сонли ИИБ тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Report typo