Вилоятимиз божхоначилари томонидан сифати кафолатланмаган товар моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига қарши кескин чоралар кўрилмоқда.
Жумладан, куни кеча божхона бошқармаси контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан Чироқчи туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида фуқаро М.Д. бошқарувидаги “DAF” русумли автомашина шубҳа остига олиниб, белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, автомашина юкхонасида чет давлатида ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи махсус идентификацион белгилари бўлмаган умумий қиймати 106 миллион 100 минг сўмлик телевизор, чангютгич ҳамда дазмоллар борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат бўйича текширув ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.