Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 ноябрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Х.ҚИЛИЧЕВА

17.02.2017


ДАFАЛ ХАШАК ЖАМFАРИШ – ДОЛЗАРБ ВАЗИФА

Семинарда вилоятимиздаги қоракўлчиликка ихтисослашган чорвачилик хўжаликлари раҳбарлари, зоотехник ҳамда ветеринар врачлар иштирок этишди.

Тадбирда 2016-2017 йил қишлови учун етарли дағал хашак жамғариш, мазкур муҳим тадбирни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш, жойларда бу борада олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтилди.

Таъкидланишича, барча хўжаликларда май ойидан дағал хашак жамғаришга киришилган бўлиб, бунинг учун махсус бригадалар жалб қилинган. Ходимларга қулай иш шароити яратиш, уларни керакли кийим-бош ҳамда иш қуроллари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

- Чорвадорлар орасида “моли тўқнинг кўнгли тўқ”, деган гап бор, - дейди “Турон” қоракўлчилик ширкат хўжалиги раиси Азиз Усмонов. – 16 минг 462 бош майда шохли молимиз бор. Уларни қишловдан талафотсиз олиб чиқиш учун зарур бўлган барча чоралар кўрилмоқда. Хўжалигимизга қарашли 56 минг 928 гектар даладан шу пайтга қадар 200 тоннадан зиёд хашак жамғарилди.

Семинар давомида иштирокчилар хўжаликда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиб, ўзаро фикр-тажриба алмашишди.

Х.ҚИЛИЧЕВА

Report typo