Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 ноябрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • “Дамас” ойнасини синдириб, пулни зўрлик билан тортиб олиб кетганлар воқеаси тўқиб чиқарилган эдими?

05.01.2021


“Дамас” ойнасини синдириб, пулни зўрлик билан тортиб олиб кетганлар воқеаси тўқиб чиқарилган эдими?

2020 йилнинг 25 декабрь куни тахминан соат 00:30 да Китоб тумани Зилолбулоқ кўчасида яшовчи О.Х. ички ишлар идорасига ариза билан мурожаат қилган. Унда ёзилишича, “Шаҳрисабзфарм” МЧЖга қарашли “Дамас” русумли автомашинани Бойсун тумани Мунчоқ маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “М-39” йўлининг 1360-километрида бошқариб кетаётган вақтида “Кобалт” автомашинасида бўлган 2 нафар номаълум шахс автомашинани тўхтатиб, у автомашинани  қулфлаб олгани сабабли автомашина ойналарини синдириб, зўрлик ишлатган ҳолда 32 миллион 500 минг сўм ва 700 АҚШ долларини тортиб олиб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бойсун тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “г” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Тергов ҳаракатлари натижасида жабрланувчининг мурожаатида кўрсатилган жиноий ҳолат содир этилмагани, у автомашинада МЧЖга тегишли бўлган пул маблағларини ўзлаштириб олиш мақсадида талончилик ҳолатини тўқиб чиқарганлиги ва автомашина ойналарини ўзи синдириб пул маблағларини яшириб қўйгани, у ИИБга жиноят содир этилганлиги ҳақида ёлғон хабар берганлиги аниқланган.

Тергов жараёнида ушбу ҳолат Жиноят кодекси 166-моддаси 2-қисми “в” бандидан (талончилик) 237-модда 1-қисмига (ёлғон хабар бериш) қайта малакаланди. О.Х.нинг кўрсатувлари ҳодиса содир бўлган жойда текширилиб, текширув давомида О.Х. томонидан яшириб қўйилган пул маблағлари ашёвий далил сифатида  ҳужжатлаштириб олинган. Жиноятни тўқиб чиқарган шахснинг ўзи эса гумон қилинувчи тариқасида ишга жалб қилинган.

Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги тергов департаментининг маълум қилишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Report typo