Италиянинг Падуя шаҳрида дунёда илк марта ишлаб турган юракни кўчириб ўтказиш амалиёти бажарилди. Бу ҳақда шаҳар шифохона-университети маъмурияти оммавий ахборот воситаларига маълум қилган.
Улар бу амалиётни тиббиётдаги инқилоб деб атаган. Айтилишича, шифокорлар бундай тажриба ёрдамида юрак трансплантацияси натижаларини яхшилаши ва амалиёт жараёнида ушбу ҳаётий муҳим аъзонинг назоратдаги тўхтатиб туриш тажрибасидан қутулиши мумкин.
"Шу тарзда юракнинг ҳам ажратиб олиш, ҳам кўчириб ўтказиш пайтида ишемик ва реперфузион зарарланиши бартараф этилади ҳамда амалиётдан кейин функцияси тезроқ тикланиши таъминланади", дейилади хабарда.
Падуя шифохона-университети маъмурияти маълумотларига кўра, юрак трансплантациясини бошдан кечирган бемор айни вақтда соғлом. У шифохонадан уйига қайтишга тайёрланмоқда.