Тадбир мактабда фаолият олиб бораётган Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти аъзоларининг ташаббуси билан ташкил этилди ва унга ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари таклиф этилди.
- Китоб – энг яхши совға, - дейди мактаб директорининг маънавий ва маърифий ишлар бўйича ўринбосари Жонгул Абдуллаева. – Китоб ярмаркаси меҳмонлари болаларбоп бадиий асарлар жамланмаси, жаҳон адабиётининг энг сара намуналари, шунингдек, ҳар хил ўқув қўлланмаларни анча арзон баҳода харид қилиш имкониятига эга бўлишди.
- Мен ярмаркага момом билан бирга келдим, - дейди шу мактабнинг 2-синф ўқувчиси Асланбек Абдурасулов. – Момом менга бир нечта эртак китоблар олиб берди. Уларнинг ҳаммасини ўқиб чиқаман.
Д.ЖУМАЕВА