Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази тарғиботчилар гуруҳи аъзолари иштирок этишди ва Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан китоб, мутолаа маданияти ҳақида суҳбат ўтказишди.
- Китоб – эзгуликка етакловчи восита, - дейди марказнинг вилоят бўлими раҳбари Лола Саодатова. – Унга ошнолик эса болаликдан бошланади. Тадбир давомида давлат ҳимоясидаги болаларнинг қандай китоблар ўқиётгани билан қизиқдик, уларга бу борада ўз тавсияларимизни бердик.
Ўғил-қизлар тадбир давомида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Акром Исломов, Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси докторанти Муҳаммадали Эшназаровга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этишди. Республика Давлат “Ёш томошабинлар” театри актёрлари Йўлдош Эрматов ва Раҳматулла Қурбонов томонидан намойиш этилган қизиқарли томошалар болаларда катта таассурот қолдирди.
Тадбир сўнгида ёш китобхонларга янги нашр этилган сара асарлар тўплами совға қилинди.
Х.ҚИЛИЧЕВА