Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
24 ноябрь, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

03.07.2020


Граммини 18 минг сўмдан ҳисоблаб...

Қилмиш-қидирмиш

Инсон бу дунёда ҳалол яшашга интиларкан, озгина топганида ҳам барака бўлади. Бордию ҳаром йўлни тутса, бу қилмиши бошда фойда келтираётгандай туюлиши мумкин, аммо кун келиб одамнинг оёғини осмондан қилиб ташлайди...

Гиёҳвандлик моддалари савдоси ҳақида ҳам шу фикрни билдирса бўлади. Бу заҳри қотил инсонлар ҳаётини издан чиқаради, оилаларни пароканда этади, не-не қора кўзларни эрта етим қолдиради... Шуни била туриб, наркотик сотиб, даромад қилишни ўйлаётганлар топаётган пули ҳаром экани ва бунинг охири вой бўлишини унутмасликлари керак.

Куни кеча вилоят ИИБ тезкор ходимлари томонидан Чироқчи тумани Чоштепа маҳалласида келгусида мудҳиш оқибатларга сабаб бўладиган ҳолатнинг олди олинди. Б.С. фуқаро И.Ж.га 130 грамм гиёҳвандлик моддасини 2 миллион 400 минг сўмга сотаётган вақтда қўлга олинди.

Судга оид кимёвий экспертиза хулосасида Б.С.дан олинган, целлофан пакедаги яшил рангли, қуруқ ҳолатдаги ўсимлик таркибида фаол гиёҳванд модда – тетрагидроканнабинол бўлган марихуана эканлиги кўрсатилган.

Вилоят ички ишлар бошқармасидан хабар беришларича, мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар қонуний тўхтамга келиш учун ҳудудийлик бўйича Чироқчи тумани ИИБга топширилди.

Н.ХЎЖАЕВ

Report typo