Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
19 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Сожида АЛЛАЁРОВА

14.06.2019


ИҚТИДОРЛИ ЎҚУВЧИЛАР АКОБИР ВА ДИЛНОЗА

Қувонарлиси, совриндорлар сафида воҳамиз ёшлари ҳам бор. Хусусан, Kитоб дaвлат 1-сон ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернати ўқувчиси Дилноза Нумонова олимпиадада она тили ва адабиёт фани, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти академик лицейи битирувчиси Акобир Файзуллаев эса тарих фанидан муваффақиятли қатнашиб, иккаласи ҳам ўз йўналиши бўйича 2-ўринга сазовор бўлди.

 - Ёшлигимдан мамлакатлар тарихини ўрганишга қизиқаман, - дейди Чироқчи туманидаги Ғаллачи қишлоғида туғилган Акобир. - Айниқса, бобом ва отамнинг тарихни яхши билиши менда бу фанга катта  қизиқиш уйғонишига сабаб бўлган. Шунингдек, бундай ютуққа эришишимда устозларим Шоҳида Раҳимова, Дилбар Ҳалилова ва  лицейимиздаги барча ўқитувчиларнинг ҳиссаси катта. Ўқув масканимизда мунтазам равишда ўтказиладиган ички тест синовлари билимларимизни ошириш, муносиб йўналиш танлашимизга ёрдам бермоқда.

 

- Ёшлигимдан олима бўлмоқчиман, - дейди олимпиадада вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган яна бир ўқувчи Дилноза Нумонова.  - Устозларим кўп китоб ўқисамгина бу орзуимга эришишимни айтишган. Она тили ва адабиёт фанига бўлган кўп йиллик қизиқишим сабаб, олимпиадада иншони яхши ёздим ва 40 та тест саволига 40 та тўғри жавоб бериб, 2-ўринни қўлга киритдим. Биринчи ўринни ололмаганимда янада кўпроқ ўқишим кераклигини сездим. 

 Сожида АЛЛАЁРОВА

 Суратларда: олимпиада совридонлари устозлари билан бирга.

 Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

 

 

Report typo