Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 2 августдаги "2013-2016 йилларда Қашқадарё вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш дастури тўғрисида"ги қарори билан тасдиқланган дастурга киритилган ушбу лойиҳа асосида ҳудудда ўтган йили сиғими 400 тонналик совутиш камерасига эга омборхона қурилиб, фойдаланишга топширилди.
- Аҳамиятлиси, совуткичимиз Германия ва Италияда ишлаб чиқарилган ускуналар билан жиҳозланган, - дейди омборхона мудири Бахтиёр Жабборов. - Ушбу технологиялар энергия тежамкорлиги ва маҳсулотни яхши сақлаш имконини бериши билан ажралиб туради. Ҳозирги вақтда омборга узум ва олма қўйганмиз. Маҳсулотнинг асосий қисми корхона томонидан 2011 йилда туман ҳудудида барпо қилинган 46,8 гектар майдонда етиштирилган. Бу йилги ҳосилдан 30 тонна узум, 60 тонна олмани сақлашга олиб қолдик.
Бахтиёр Жабборовнинг айтишича, омборда тумандаги фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ижара асосида сақлаш ҳам йўлга қўйилган.
М.ЖЎРАЕВ
Суратларда: "Муборакнефтгаз" МЧЖга қарашли сақлаш омбори фаолиятидан лавҳалар.
Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.