Табиат тўхтовсиз янги шакллар яратади. Ҳозирги мавжуд бўлган нарсалар илгари ҳеч қачон бўлмаган; бўлиб ўтган нарсалар ҳеч қачон қайтиб келмайди; ҳамма нарса янги ва шу билан бирга эски ҳамдир.
* * *
Меҳнат устани яратади.
* * *
Қонун кучли, муҳтожлик ундан-да кучлироқдир.
* * *
Ҳақиқатга бўлган меҳр-муҳаббат ҳамиша эзгуликни топиш ва уни қадрлай билишда намоён бўлади.
* * *
Мукаммалликни исташ - инсон меъёридир.
* * *
Тартиб вақтни тежашга ўргатади.
* * *
Хулқ - ҳар ким ўз қиёфасини кўрсатадиган кўзгу.
* * *
Аввало ўзинг ўзингга ўргата олгин, шундагина бошқалардан ўргана оласан.
* * *
Энг катта қийинчиликлар биз уларни кутмаган жойда пайдо бўлади.
* * *
Энг кулгили хоҳиш - бу барчага ёқиш истаги.
* * *
Кимки ўз даврининг яхши фуқароси бўлса, у келгуси авлодларга ҳам замондош бўлишга ҳақлидир.
* * *
Иккита нарсадан қутулиш жуда қийин кечади; агар ўз ихтисосига ўралиб қолинса, калтафаҳмликдан, борди-ю, ундан четга чиқиб кетилса, асоссизликдан.
* * *
Ишонтириш - ҳар қандай илмнинг ибтидоси эмас, балки интиҳосидир.
* * *
Жанжаллашаётган икки кишининг қай бири ақллироқ бўлса, ўша айбдордир.
* * *
Илм - мана инсоннинг ҳақиқий устунлиги!..
* * *
Ақл-фаросат ёки тасодиф тўғри йўлга сола билмайдиган бемаънилик йўқ; тентаклик ёхуд тасодиф йўлдан юролмайдиган ақл-фаросат ҳам йўқ.
* * *
Мен кундалик ҳаётга қойил қолмайман, чунки у ҳамиша бемаъниликдан иборат. Фақат биз ҳаракат қилиб, ундан бирон нима ундира олсаккина, натижага эришган бўламиз.
* * *
Барча ишчан одамлар дунёни қўл билан, барча мутафаккирлар эса мия билан бошқаришга интилишади. Бунга ким қанчалик эришаяпти, ўзларига ҳавола.
* * *
Кўпчилик билганига мағрур, билмаганига эса калондимоғ.
* * *
Ҳар бир айтилган сўз ўзининг қайтарилишини талаб қилади.
* * *
Ҳақиқий ўқувчи маълум нарсалардан номаълум нарсаларни келтириб чиқаришни ўрганиш орқали ўз устозига яқинлашиб боради.
* * *
Билимнинг ўзи етарли эмас, уни амалда қўллай билиш ҳам керак; истакнинг ўзи кифоя эмас, балки фаолият ҳам зарур.
* * *
Ярим соат вақтни кам дегандан кўра, зиғирча фойдали иш қилган яхшироқ.
* * *
Ахлоқ-одобимиз ўзимизни ҳурмат қилишга ундайди; хулқимиз эса бошқаларни қадрлашга ўргатади.
* * *
Ўзига хос хусусиятларимизни эмас, балки фазилатларимизни тарбияламоғимиз лозим.
* * *
Икки энг зарур фазилатнинг йўқлиги дарров билинади: руҳ ва куч-қудрат.
* * *
Бермоқчиман, деб ўтирма, бер! Умидни ҳеч қачон сўндира олмайсан.
* * *
Яратиш учун истеъдод керак, саховат учун - давлат.
* * *
Ерга тушиб кетган қаламни олиш керак, бўлмаса оёқости бўлади.
* * *
Тушкунликка тушган одамни кечиришади, камбағал-қашшоққа иш беришади.
Ю.ЮЛДОШЕВА тўплади.