Унда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг масъул ходимлари ва вилоятимиздаги барча масжид имом-хатиблари иштирок этди.
Тақдимотда сўз олганлар китобда ёшларимизни турли ёт ғоялардан ҳимоялаш, улар онгида бузғунчи фикр ва қарашларга қарши иммунитетни кучайтириш, соф ислом моҳиятини тўғри англашга ёрдам берувчи қимматли фикрлар баён этилгани ва уларнинг аҳамияти ҳақида алоҳида тўхталиб ўтишди.
- "Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя" китобида интернетдаги ғоявий таҳдидлар аниқ мисоллар билан баён қилинган, - дейди Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятдаги вакили Раҳматилло Усмонов. - Шунингдек, асарда ёшларни оммавий ахлоқсизликка тарғиб этаётган, уларни маънавий қадриятлар, урф-одатларга нисбатан беписанд бўлишга ундаётган, оила муқаддаслигини топтаётган - "оломонча маданият"нинг салбий оқибатларига кенг ўрин берилган. Китобнинг ҳар бир боби ниҳоясида психологик машқлар ва тестлар илова қилинган, ҳар бир саҳифа якунида мавзуга доир "Билиб олинг!", "Огоҳ бўлинг!" рукнида ҳикматлар, алломалар ўгитлари, тўртликлар келтирилади.
Тақдимот иштирокчилари ушбу китобда илгари сурилган, очиб берилган масалалар ҳозирги оммавий ахборот технологиялари ва ахборот алмашинуви жараёнлари кучайган бир даврда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлашди.
Замира РЎЗИЕВА.