Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 ноябрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

М.ЖЎРАЕВ

17.01.2017


ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ - ДАВР ТАЛАБИ

Ўтган йили мавжуд хомашё ресурсларидан самарали фойдаланиш эвазига Қарши шаҳридаги “Тозалик маликаси” масъулияти чекланган жамияти томонидан ишлаб чиқариш қарийб 80 фоизга маҳаллийлаштирилди. Ҳозирги пайтда корхонада тайёрланаётган 20 турга яқин кир ювиш воситалари учун зарур асосий компонентларнинг атиги 2 хили хориждан келтирилмоқда.

- Кир ювиш воситаларимизга ички бозорда талаб кўп, маҳсулотларимизни қўшни мамлакатларга экспорт қилишни ҳам бошладик, - дейди корхона раҳбари Матлуба Ўтаганова. – Мавжуд қувватларга қўшимча тарзда яқинда цехимизга замонавий ускуналарни олиб келиб ўрнатдик. Шу боис ишлаб чиқариш маҳсулдорлиги  сезиларли ошди, сифат ҳам яхшиланди.

Тадбиркорнинг қайд этишича, ўтган икки ой мобайнида 50 минг долларлик 3 турдаги кир ювиш воситалари экспорти амалга оширилган. Келгусида бу кўрсаткични янада ошириш мақсадида янги потенциал харидорларни жалб этиш борасида ишлар олиб борилмоқда.

М.ЖЎРАЕВ

Суратда: “Тозалик маликаси” МЧЖ фаолиятидан лавҳа.

Собир НАРЗИЕВ олган сурат.

 

Report typo