Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида" ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилаётган мазкур кўрик-танловда иштирокчиларнинг миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар бўйича фаолияти, нутқий маҳорати, тарғиботнинг таъсирчан усул ва услублари, хусусан, замонавий воситалардан фойдалана олиш маҳорати синовдан ўтказилди. Танлов доирасида иштирокчилар маънавий-маърифий соҳада йил давомида олиб борган ишлари, ОАВдаги чиқишлари ҳамда ёшлар орасида амалга оширган янги лойиҳалари билан ҳакамлар ҳайъати ва йиғилганларни таништиришди. Шунингдек, уларнинг билимдонликлари ҳам синовдан ўтказилиб, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов асарларида илгари сурилган ғоя ва фикрларни ёшларга етказиш мақсадида тайёрланган тақдимотлари ўтказилди.
Танлов натижаларига кўра, 1-ўринга "Камолот" ЁИҲ Косон туман бўлимининг етакчи мутахассиси Лазиза Аллаёрова муносиб кўрилди. 2-ўринни ташкилотнинг Муборак туман бўлими бош мутахассиси Роҳат Раҳмонова эгаллаган бўлса, 3-ўрин чироқчилик маънавият тарғиботчиси Сайфиддин Жўраевга насиб этди. Ғолиблар танлов ташкилотчиларининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Х.ҚИЛИЧЕВА