Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 ноябрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Б.ЖОНИМОВ

26.01.2017


ЁШ МАТЕМАТИКЛАРИМИЗ МУВАФФАҚИЯТИ

Мазкур нуфузли мусобақа Халқаро олимпиадалар реестридан ўрин олган бўлиб, жорий йилда унда 31 та давлатдан 600 нафардан ортиқ иқтидорли ўқувчи иштирок этди.

Унда қатнашган терма жамоамиз аъзолари "Билимлар беллашуви"нинг туман (шаҳар) босқичида 1-5-ўринларни эгаллаган 350  нафардан ортиқ 7-8-синф ўқувчилари орасидан 2 босқичли синов асосида танлаб олинди. Танлов натижаларига кўра, вилоятимиздан Китоб туманидаги 1-ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 7-синф ўқувчиси Элдор Нейматов ва Яккабоғ туманидаги 37-мактабнинг 7-синф ўқувчиси Шоҳбек Маҳмудов терма жамоа таркибидан ўрин олди.

Олимпиаданинг яккалик баҳсларида ўқувчиларга 15 та масала тақдим этилди. Натижаларга кўра, вакилларимизга тегишли иккинчи бронза медалини бухоролик Шаҳбоз Ҳасанов қўлга киритган бўлса, яна бир бухоролик ўқувчи Жаҳонгир Норбоев ҳам рағбатлантирувчи мукофот билан тақдирланди.

Вилоятимиз вакиллари жамоавий беллашувда ҳам фаол қатнашдилар ва терма жамоанинг мусобақадан 2-ўрин билан қайтишига муносиб ҳисса қўшишди.

Б.ЖОНИМОВ

 

Report typo