Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 ноябрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Х.ҚИЛИЧЕВА

16.11.2017


КЎНГИЛ ЧАРОҒОНЛИГИ – КИТОБДАН, АҚЛ НУКТАДОНЛИГИ – КИТОБДАН...

- Отам Чори Ҳамрони вилоятимиздагина эмас, бутун республикамиздаги адабиёт аҳли ва ихлосмандлари шоир, адабиётшунос, фольклоршунос сифатида яхши билади, - дейди хонадон соҳиби, меҳнат фахрийси Бунёд Ҳамроев. – 1937 йилдан бошлаб, отам уйимиздаги бир хонани махсус кутубхона учун ажратган ва ўзи обуна бўлган республикамиз ва қўшни давлатларда нашр этилган журналлар, ўша даврдаги асарларни йиға бошлаган. Отамерос бу хазинамиздан бугунги кунда фарзандларим, набираларим, қавми қариндош, қўни-қўшнилар фойдаланишади. Йиллар давомида кутубхонамиздаги китоб фондини бойитиб келаяпмиз.

- Аввалига оиладаги фарзандлар, ҳозир эса набиралар ўзлари учун ажратилган бўлимларда китоб йиғиб келадилар, - дейди хонадон келини, Қарши шаҳридаги 27-мактаб ўқитувчиси Нодира Қаршиева. - Бўш вақтларимизни оилавий кутубхонада ўтказиш, ўқилган асарлар ҳақида гурунглашиш – бизнинг севимли машғулотимиз.

Оилавий кутубхона фондида бугунги кунда 2 минг 800 га яқин тарихий, бадиий, энциклопедик, шеърий китоблар, 200 га яқин қўлёзма, 2 мингдан ортиқ журнал сақланмоқда.

Х.ҚИЛИЧЕВА

Суратларда: Нодира Қаршиева ўғли Шаҳзодбек билан оилавий кутубхонада; Бунёд Ҳамраев набиралари Гўзал ва Озодбек билан китоб мутолааси вақтида.

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

Report typo