Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
24 ноябрь, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • КАРАНТИНГА РИОЯ ЭТИЛИШИНИ ЎРГАНАЁТИБ, КАННАБИС ЭКИЛГАНИНИ АНИҚЛАШДИ

Н.ХЎЖАЕВ

03.08.2020


КАРАНТИНГА РИОЯ ЭТИЛИШИНИ ЎРГАНАЁТИБ, КАННАБИС ЭКИЛГАНИНИ АНИҚЛАШДИ

Қилмиш-қидирмиш

Карантин муносабати билан ҳозир кўпчилик асосий вақтини уйда ўтказаяпти. Ўз навбатида маҳалла-кўй, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан томорқадан унумли фойдаланилиши, карантин қоидаларига риоя этилиши бўйича тушунтириш-тарғибот ишлари ҳам олиб борилмоқда.

Чироқчи туманида ана шундай тадбирлардан бири жиноят фош этилишига сабаб бўлди. Бу ҳақда туман ҳокимлигидан хабар беришмоқда.

Шу йилнинг 26 июль куни Зарбдор маҳалласи профилактика инспекторлари хонадонма-хонадон юриб, карантин қоидаларига амал қилиш ҳамда паспорт назорати тамойили асосида аҳоли хонадонларини кўздан кечиришганда, Равот қишлоғида яшовчи фуқаро А.Э. нинг яшаш уйи томорқасида 3 туп кўкимтир рангли, ўткир ҳидли ўсимлик парваришлаб келинаётгани аниқланди. Ўрганишлар натижасида ушбу ўсимлик каннабис гиёҳвандлик ўсимлиги ниҳоллари бўлиб чиқди.

Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Н.ХЎЖАЕВ

Report typo