Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 ноябрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

ХУРШИДА тайёрлади.

30.01.2017


ХОТИНИНГ КЎЧАДА ЮРГАНИ – ХУДОНИНГ ЖАЗОСИ

Бахтни йўлдан излама, билимдан изла.

***

Дўстинг ўзингдан яхшироқ бўлсин.

***

Тил айтганни қулоқ эшитар.

***

Дарахтни япроқ безар, кишини ҳунар.

***

Олмос лойда ҳам - олмос.

***

Асалари бир чақмай, асал ололмайсан.

***

Беғам йигит – эшакка дўст.

***

Бойга ишонма, сувга суянма.

***

Қумга сув сепсанг билинмайди, қизингга берганинг кўринмайди.

***

Айбдорга бир таёқ, чақимчига беш таёқ.

***

Ақчанг бўлмаса ҳам виждонинг бўлсин.

***

Қимматбаҳо тош катта бўлмас.

***

Дўстни хафа қилганинг – душманни суюнтирганинг.

***

Хотининг чиройли бўлса, дўстларинг сўқир бўлсин.

***

Хотиннинг тили  - лаққа чўғ.

***

Куёв келди – хон келди.

***

Мулла қизида ҳам қусур бор.

***

Тоғнинг кўрки – тош, қизнинг кўрки - соч.

***

Ҳар қопқонга ўлжа илинмас.

***

Қирчанғини минг мақтама, от бўлмайди.

***

Ханжарнинг юзи иккита, йигитники - битта.

***

Ёлғоннинг оёғи калта.

***

Чумолига шудринг – тўфон.

***

Кечувни билмай, сувга кирма.

***

Якка дарахт ўрмон бўлмас.

***

Қирғоқдагига денгиз чиройли кўринади, денгиздагига эса қирғоқ.

***

Дарё яқинида қудуқ кавламайдилар.

***

Отанг душманини дўст деб билма.

***

Темирчининг йўлдоши – кўмирчи.

***

Эл тик турса, сен ҳам тур.

***

Отинг оғилда бўлгани – Худонинг инояти,

Хотининг кўчада юргани – Худонинг жазоси.

ХУРШИДА тайёрлади.

Report typo