Муносабат
“Озодлик” радиоси эълон қилган, ижтимоий тармоқларда тарқалган “Туғруқхонада қиз кўргандим, эмизгани ўғил болани беришди” сарлавҳали радиоинтервью ва хабарда акс этган ҳолатга вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати ўз муносабатини билдирди:
“Қашқадарё вилоятининг Косон тумани туғруқхонасида 30 май куни қиз фарзанд кўрган Зилола Холназарованинг арз қилишича, ҳамширалар масъулиятсизлик қилиб, унга эмизгани бошқа болани беришган”, дейилади радиоинтервьюда. Мубораклик деб айтилаётган Зилола Холназарованинг таъкидлашича, у туғруқхона шифокорларига 400 минг сўм пул ҳам берган экан.
Ўрганиш жараёнида мазкур радиоинтервью саҳналаштирилган “радиоспектакль” эканлиги аниқланди. Чунки мазкур туғруқхонада кўзи ёриган аёллар ичида мубораклик Зилола Холназарова исм-шарифли аёл асло бўлмаган.
Маълум бўлишича, 2020 йил 29 май куни соат 18:55да Муборак туманида 2000 йилда туғилган Зилола Хонниёзова келтирилган. Шу куни соат 20:00да қиз фарзандни дунёга келтирган.
Зилола Хонниёзова билан ўтказилган суҳбатда у ҳеч қандай ОАВга юқоридаги мазмунда интервью бермаганини, Косон тумани туғруқхонаси шифокорларига ҳеч қандай эътирози йўқлигини, юқоридаги радиоинтервьюдаги овоз уники эмаслигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, ёлғон маълумот тарқатганлик учун қонунчилигимизда тегишли тартибда жавобгарлик белгиланган”.