Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
24 ноябрь, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Шоҳиста БОЗОРОВА

02.01.2017


КУТУБХОНА – ИЛМУ УРФОН МАСКАНИ

 

Унда "Кўзи ожизларга хизмат кўрсатувчи кутубхоналар ва Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти ҳамкорлиги самаралари", "Кўзи ожиз фойдаланувчиларнинг интернет орқали ахборот олишларида кўмаклашиш йўллари", "Брайль ёзувидаги адабиётлар таъминоти ва брайль китобхонлиги тарғиботи", "Фойдаланувчиларга аудио китоблар етказиб беришнинг илғор усуллари" каби мавзулар юзасидан фикр алмашилиб, қатор таклиф ва тавсиялар ўртага ташланди.

- Айни пайтда вилоят кўзи ожизлар махсус кутубхонаси  ҳамда 11 та тумандаги тармоқ кўзи ожизлар кутубхоналарида кўриш имконияти чекланган ва бошқа тоифадаги ногирон фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиб келинмоқда, - дейди вилоят кўзи ожизлар махсус кутубхонаси директори Остонақул Комилов. - Мазкур кутубхоналарнинг умумий китоб жамғармаси 42 минг 186 та бўлиб, шундан 15 минг 90 таси вилоят кўзи ожизлар махсус кутубхонаси ҳиссасига тўғри келади. Шулардан бўртма ҳарфли адабиётлар 4 минг 495 тани, ясси ҳарфлилари 6 минг 147 тани, "гапирувчи" китоблар 4007 тани, электрон дисклар 441 тани ташкил этади. Фойдаланувчилар ахборот-ресурс марказида интернет хизматидан фойдаланиш имкониятига эга. Шунингдек, вилоят 18-сонли кўриш бўйича имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаси, Қарши шаҳар кўзи ожизлар аҳоли дам олиш маркази, Қарши давлат университети, Қарши маданият ва туризм коллежида кўчма кутубхоналар асосида    китобхонларга хизмат кўрсатиб келинмоқда.

Давра суҳбатида Республика Марказий кўзи ожизлар кутубхонаси директори Раҳим Убайдуллаев, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Марказий бошқаруви раиси ўринбосари Абдусаид Мирҳамидов, "Бир сафда" журнали бош муҳаррири Икром Ражабов, "Санъат гулшани" республика кўзи ожизлар маданият саройи директори Исроил Орипов, Бухоро вилоят кўзи ожизлар жамияти раиси, шоир Жалил Раҳматов, Самарқанд вилоят кўзи ожизлар жамияти раиси Садриддин Пўлатов, вилоят кўзи ожизлар жамияти раиси Ҳақназар Пўлатов ва бошқалар мустақиллик йилларида юртимизда имконияти чекланган инсонларга, жумладан кўзи ожизларга алоҳида эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилаётганини эътироф этишиб, яратилган шарт-шароитлар учун ўз миннатдорликларини билдирдилар.

Шоҳиста БОЗОРОВА

Report typo