Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
24 ноябрь, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • Маҳалла ходимаси пахтага теримчи жалб қилмагани учун дакки эшитиб, кейин ўз жонига қасд қилишга уриндими?

25.09.2020


Маҳалла ходимаси пахтага теримчи жалб қилмагани учун дакки эшитиб, кейин ўз жонига қасд қилишга уриндими?

Ижтимоий тармоқларда “Пахта сабаб танбеҳ эшитган маҳалла ходимаси ўз жонига қасд қилишга уринди” сарлавҳали хабар тарқалиб, унда Косон тумани Боғишамол МФЙ раисининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлайдиган, 45 ёшли Шаҳноза Баҳронова пахтага қўшимча теримчилар жалб қилмагани учун туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғидан дакки эшитиб, жонига қасд қилишга урингани айтилади.

Косон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати билдирган муносабатга кўра, айтилган важлар асоссиз. Унга ҳеч ким пахтага одам чиқарасан деб топшириқ бермаган.

Туман ИИБ навбатчилик қисмининг 2020 йил 23 сентябрь соат 14:50 да берган хабарига кўра, Қуйбоғ МФЙда яшовчи Шаҳноза Бахронова яшаш уйи ошхонасида сирка кислотаси ичиб, туман тиббиёт бирлашмаси тез ёрдам бўлимига тушган.

Тез ёрдам бўлимида у билан суҳбатлашилганда, юз берган кўнгилсиз вазиятга ўғли Ш.Файзуллаевнинг 2020 йил май ойида гумонланувчи сифатида ушланиб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилгани, ҳозирда мазкур жиноят иши юзасидан жиноят ишлари бўйича Муборак тумани суди томонидан суд муҳокамаси олиб борилаётгани, ўғлига нисбатан қўлланилган қамоқ эҳтиёт чорасини ўзгартиришни сўраб, вилоят прокуратураси ва жиноят ишлари бўйича вилоят судига бир неча марта мурожаат қилгани, бироқ эҳтиёт чораси ўзгартирилмагани, ўғлига нисбатан ноҳақ айблов қўйилгани ва бошқа ҳолатлар сабаб бўлганини маълум қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилаётган экан.

Report typo