Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 ноябрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

14.07.2022


Маймун чечаги тобора яқин келмоқда

Россиялик йигит танасига тошган ўзига хос тошма шикояти билан тиббиёт ходимларига мурожаат қилди. Ундан олинган таҳлиллар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон фаровонлиги соҳаси бўйича назорат федерал хизмати (Роспотребнадзор)нинг тегишли муассасасига юборилиб, мамлакатдаги илк маймун чечаги ташхиси тасдиқланган

Шунингдек, касаллик енгил кечаётгани, бемор ҳаётига хавф йўқлиги хабар қилинган. Ҳозир у юқумли касалликлар шифохонасида яккаланган ҳолда даволанмоқда.

Россия соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, тизим янги касалланиш ҳолатлари пайдо бўлган вазиятда беморларга ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигини маълум қилган.

Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти қўмитаси маймун чечагининг тарқалиши дунёда фавқулодда характер касб этаётганини тан олганди.

Report typo