Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
20 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

27.04.2023


Маймунлар уч ёшли бола умрига зомин бўлди

Ҳиндистонда маймунлар ҳовлида ўйнаб юрган бола устига томдан тош ташлаб, унинг умрига зомин бўлди. Бу ҳақда Telangana Today манбаси хабар берган.

Манба маълумотларига кўра, бино томида ўтирган маймунлар кўнгилхушлик учун тошларни силжитиш билан машғул бўлган ва кутилмаганда улардан бирини ерга улоқтирган. Жисм ҳовлида ўйнаётган уч ёшли боланинг бошига тушган. Натижада у воқеа жойида вафот этган.

Умри хотима топган бола яқинда жарроҳлик амалиётини бошдан кечиргани айтилади. Ярим йил аввал у пичоқ устига йиқилиб, буйин соҳасини кесиб олган. Ўшанда шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлишган экан.

Report typo