Тадбирда юртимизда мустақиллик йилларида ҳар бир инсон қадр топгани, ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмаслиги, инсон қадрини юксалтиришда мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.
“Меҳр қўлларини узатайлик” анъанавий хайрия акцияси доирасида ўтказилган мазкур кўрик-танловда бир неча номинациялар бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланди ҳамда уларга қимматбаҳо совғалар топширилди. Эътиборлиси, бу танловда таҳририятимиз фотомухбири Собир Нарзиев энг яхши фотолавҳалар муаллифи деб топилди ва “Мурувват”, “Саховат” интернат уйлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш республика жамоатчилик кенгаши ҳамда Ўзбекистон Бадиий академиясининг ташаккурномаси билан тақдирланди.
Шунингдек, вилоят телерадио ижодкорлари - Ғулом Абдиев, Лобар Ҳайдарова, Отабек Маманазаров, Ғайрат Мўминов, фотограф Хуршид Камолов ва фахрий фотожурналист Муродулла Комилов ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олишди.
Н.ХЎЖАЕВ